Қайд этилишича, агентлик томонидан ўтган 9 ой давомида барча спорт турлари бўйича 280 та допинг-синамалар олинди ва 5 нафар спортчи тақиқланган модда истеъмол қилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, мамлакатда ўтказилган халқаро мусобақаларда спортчилардан допинг-синамаларни олиш Ўзбекистон миллий антидопинг агентлигига ишониб топширилди. Бунда 95 та спортчиларда текширув ишлари олиб борилган.
Таъкидланишича, агентлик томонидан спортчилардан допинг синамалар олиш янги босқичга олиб чиқилди. Шу кунга қадар фақат пешобдан синамалар олинган бўлса, эндиликда қон орқали синамалар олиш йўлга қўйилди.



