Қайд этилишича, бугун, 22 октябр куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлган.

Вазирлик хабарига кўра, талафот кўрганлар ва жабрланганлар йўқ. 

Маълум қилинишича, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Вазирлик ушбу омборда нималар сақланганига ҳозирча аниқлик киритмаган.