Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган ҳодиса оқибатида кўрилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар масъул вакиллари ҳамда вилоят сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.
Ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалар тўлиқ қамраб олиниб, хатловдан ўтказилди. Ҳисоб-китобларга кўра 3 742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етгани аниқланди.
Кўрилган амалий чоралар натижасида бугуннинг ўзида 2 минг квадрат метр ойналар аҳолига етказилиб, ўрнатиб берилди. Бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
- 22 октябр куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш кузатилгани ҳақида хабар берилганди. ССВ воқеа оқибатида 16 киши жароҳат олганини маълум қилди. ФВВ эса портлаш натижасида аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар аниқланаётганини қайд этди.



