2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 104,4 минг тонна банан импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, банан импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 56,6 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар орасида Эквадор етакчилик қиляпти – 103,5 минг тонна.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 426 тонна ҳамда 197 тонна банан олиб келинган Қозоғистон ва Туркия жой олди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга Ҳиндистондан 144 тонна банан импорти амалга оширилди.



