Шу йил август ойида Малайзияда ўзбек маҳсулотлари шоуруми очилиш маросими чоғида бу ҳақдаги  келишувга эришилган эди. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида рўйхатдан ўтган МЧЖ ва Малайзиянинг Izdihar Souk Sdn Bhd ўртасида имзоланган шартномада мамлакатда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ушбу давлатга етказиб бериш кўзда тутилган.

Бренд остида музлатиб қуритилган қовун, анжир, ўрик ва жами етти хил турдаги маҳсулотлар Малайзия бозорларига экспорт қилинди.

Izdihar Souk Sdn Bhd компанияси тижорат ишлари бўйича  директори Реймонд Чонг ўзбек маҳсулотлари Малайзия йирик савдо тармоқларида, мамлакатнинг Lazada ва Shopee оммабоп электрон савдо платформалари орқали ҳам сотилишини билдирди. Маҳсулотлар кейинги туркумини 2023 йил январь ойида етказиш режалаштирилган.