Саноат хавфсизлиги қўмитасининг “Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари учун сифатни таъминлаш дастурларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Талаблар «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида» қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва атом энергиясидан фойдаланиш объектлари сифатини таъминлаш дастурларига, атом энергиясидан фойдаланиш объектларида сифатни таъминлаш дастурлари тузилиши, таркиби ва уларни ишлаб чиқиш тартибига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари учун сифатни таъминлаш дастурлари қуйидагиларга бўлинади:

  • атом энергиясидан фойдаланиш объектлари «ҳаёт» даври барча босқичларида унинг хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи барча бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга тааллуқли бўлган умумий сифатни таъминлаш дастурларига;
  • атом энергиясидан фойдаланиш объектлари «ҳаёт» даври алоҳида босқичида ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигига таъсир қилувчи фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар хусусий сифатни таъминлаш дастурларига.

Эксплуатация қилувчи ташкилот:

умумий сифатни таъминлаш дастурларини ишлаб чиқишни ташкиллаштиришни, тасдиқлашни, амалга киритишни, бажаришни, улар бажарилишини текширишни ва бажарилиш натижадорлигини баҳолашни;

эксплуатация қилувчи ташкилот учун ишларни бажарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар сифатни таъминлаш дастурларини келишишни, улар бажарилиши устидан назоратни ва бажариш натижадорлигини баҳолашни амалга ошириши керак.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилот:

  • ўз хусусий сифатни таъминлаш дастури ишлаб чиқилишини ташкил этишни, уни тасдиқлашни, амалга киритишни, бажаришни, бажарилиши устидан назоратни ва бажариш натижадорлигини баҳолашни;
  • ўз пудратчи ташкилотлари сифатни таъминлаш дастурларини келишишни, бажарилиши устидан назоратни ва бажариш натижадорлигини баҳолашни амалга ошириши керак.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борилаётган бир ёки бир нечта атом энергиясидан фойдаланиш объектларига нисбатан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида бир нечта фаолият тури учун битта сифатни таъминлаш дастури ишлаб чиқилиши жоизлиги, атом энергиясидан фойдаланиш объектларига етказиб бериладиган бир қатор маҳсулотларни лойиҳалаш (конструкциялаш) ва (ёки) тайёрлашда ёки турли атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш)да битта хусусий сифатни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш жоизлиги тегишли сифатни таъминлаш дастурида асосланиши лозим.

Сифатни таъминлаш дастури атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги тегишли фаолиятни бошлашдан олдин ташкилотда тасдиқланиши ва амалга киритилиши лозим.

Сифатни таъминлаш дастури таркибидаги сифатни таъминлаш бўйича ташкилий-техник ва бошқа чора-тадбирлар атом энергиясидан фойдаланиш объекти тизимлари (элементлари) ва иншоотлари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ атом энергиясидан фойдаланиш объектлар хавфсизлигига таъсири бўйича таснифини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган ёндашувга асосланган бўлиши керак.