Давлат органлари почта жўнатмаларини ягона миллий тизим орқали юборади
|16:13 / 30.11.20223 2471 мин
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари жисмоний ва юридик шахслар номига йўлланувчи хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси объектлари тармоғи орқали етказиб беради.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қуйидаги почта жўнатмалари ягона миллий тизим орқали йўлланади:
юридик ва жисмоний шахслар номига юборилувчи хат-хабарлар, улар томонидан йўлланган мурожаатларга ёзилган жавоб хатлари;
тўлов хабарномалари ва билдиришномалар;
чақирув қоғозлари, суд хабарномалари ва процессуал ҳужжатлар;
давлат хизматларини кўрсатиш натижалари;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жаримага тортиш тўғрисидаги қарорлар.
— Мнение автора может не совпадать с точкой зрения редакции.
— Редакция готова предоставить трибуну и для другой стороны мнений по этой теме