“Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга номувофиқ қадоқланган товарларни сотиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга номувофиқ қадоқланган товарларни сотишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ваколатли органларни ахборот тизими орқали хабардор қилган жисмоний шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади:
- ваколатли органларни жисмоний шахслар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга номувофиқ қадоқланган товарларни сотишга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ахборот тизими орқали фотосурат ёки видеоёзувларни юборишни;
- жисмоний шахслар томонидан ахборот тизими орқали юборилган фотосурат ёки видеоёзувларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишни;
- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга номувофиқ қадоқланган товарларни сотишга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ваколатли органларни ахборот тизими орқали хабардор қилганлик учун жисмоний шахсларни бир марталик пул мукофоти шаклида рағбатлантиришни.
Инвестициялар вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ахборот технологиялари вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар қарорда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимини ишга туширилишини таъминлайди.
Белгилаб қўйилишича:
- Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот тизими оператори ҳамда уни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул этиб белгиланади;
- ахборот тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


