Москва шаҳридаги автобус ва электробуслар учун жавоб берган «Мосгортранс» давлат унитар корхонаси бундай эълонлар чиндан ҳам намойиш этилганини тасдиқлаган, аммо бундай эълонлар айни вақтда олиб ташланганини маълум қилган.
«Мосгортранс»дагилар ТАСС агентлигига эълонлар «Сахарово» миграция маркази раҳбарияти мурожаати асосида икки ой муддатга МЦ1, МЦ2 ва МЦ3 йўналишларидаги автобусларга жойлаштирилган бўлганини хабар қилган. «Айни вақтда хабар эфирдан олинган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Сентябр ойида Давлат думаси маъқуллаган тегишли ўзгартиришларга кўра Россия Федерацияси қуролли кучларида бир йиллик хизмат бўйича шартнома тузадиган чет элликлар Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкинлиги белгиланганди. Шундан кейин Москва мэри Сергей Собянин Сахароводаги миграция марказида Россия мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда хорижий фуқароларни ҳарбий хизматга қабул қилиш учун инфратузилма йўлга қўйилишини маълум қилганди.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон Бош прокуратураси хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирганди.


