Тадбирда вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ТИВ бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Ташқи ишлар вазирлигига юкланган вазифалар ижроси жараёни танқидий таҳлил қилиниб, ТИВ фаолияти натижадорлигини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммолар ўрганилди.

Вазирлик тизими кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Персонални бошқариш механизмларини такомиллаштириш, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ходимлар малакасини ошириш, ёш мутахассисларни жалб этиш, “ТИВ Марказий аппарати – хориждаги дипломатик фаолият – академик фаолият” тамойили бўйича дипломатик кадрларни ротация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.