El Siglo de Torreon нашри хабарига кўра, жабрланганлар орасида беш нафар эркак, бир аёл ва вояга етмаган бола бор.

Нашрнинг ёзишича, улар автобусда Мексиканинг шимоли-ғарбий қисмидаги Қуйи шимолий Калифорния штатига кетаётган пайтида, Гомес-Паласио шаҳрида тўхташ вақтида ҳужумга учраган. 

Жиноятчилар ўзбекистонликлардан 1200 доллар талаб қилишган, фуқароларда эса пул бўлмаган. Шу боис номаълум шахслар жабрланувчиларни шахсий уйга олиб келиб, пул талаб қилган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбекистонликларни озод этиб, ҳимоя ва ёрдам кўрсатиш учун миллий миграция институтига юборган. 

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Ташқи ишлар вазирлиги юқоридаги маълумотларга ҳозирча изоҳ бермаган.