Тадбир доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Project C.U.R.E. хайрия ташкилоти президенти Дуглас Жексон билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида навбатдаги гуманитар юкларни Ўзбекистонга етказиб бериш ва ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Project C.U.R.E. томонидан Оролбўйи минтақасидаги вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун АҚШдан донорларни жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёр экани маълум қилинди. «Молиялаштиришни ўрганаётган кўнгиллиларимиз навбатдаги гуманитар ёрдам контейнерларини етказиб бериш учун маблағ йиғишда давом этмоқда», деди Дуглас Жексон.
Project C.U.R.E. раҳбари билан музокаралар якунида Ўзбекистон эҳтиёжлари учун тиббий буюмлар билан 1,5 миллион долларлик янги контейнер жўнатишга келишиб олинди.
Илгари Қорақалпоғистонга 3 миллион долларлик тиббий асбоб-ускуналар ва соғлиқни сақлаш буюмлари етказиб берилган эди. 2022 йил июль ойида Қорақалпоғистон тиббиёт муассасаларига берилган 2,9 минг дона тиббий буюмларни ўз ичига олган умумий оғирлиги 16,8 тонна бўлган яна тўртта контейнер етказиб бериш ташкил этилди.



