Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди.
Меҳнат миграцияси соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлик билдирилди.
Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича ҳам сўз юритилди.



