Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

  • 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
  • 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
  • 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.