Бугун, 7 февраль куни соат 07:30 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Нуробод» МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз яшаш уйида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Маълум қилинишича, айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ходимлари чиқишган.