Flydubai FZ793 рейси қалин туман сабаб кўришнинг ёмонлашуви туфайли Душанбе аэропортига қўна олмади ва Самарқанд халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Бортида 141 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 03:01да Самарқанд аэропортига қўнди. Йўловчилар ва экипаж эса меҳмонхонага жойлаштирилди.

Самолёт йўловчилари билан 16 февраль куни Самарқанд — Душанбе йўналишида парвоз қилиши режалаштирилган.