Бу ҳақда «Синхуа» хабар бермоқда.
Агентлик хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Ван Ини кутиб олиш учун аэропортга келган.
Таъкидланишича, томонлар Хитой-Ўзбекистон дўстлигини юқори баҳоладилар, икки давлат ўртасида юқори даражадаги алоқалар бўйича келгусидаги режалар юзасидан фикр алмашдилар.
«Улар икки давлат раҳбарларининг муҳим келишувларини биргаликда амалга ошириш, Хитой-Ўзбекистон кенг қамровли алоқалар ҳамда Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга, минтақада тинчлик ва барқарорликни биргаликда ҳимоя қилишга бир овоздан келишиб олдилар», дейилади хабарда.
Хитой расмийси 14-22 февраль кунлари Франция, Италия, Венгрия ва Россияга ташриф буюришни, шунингдек, 17-19 февраль кунлари Германияда бўлиб ўтадиган 59-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этишни режалаштирган.
Ван И 9 йил давомида Хитой Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган ва 2023 йил январь ойидан Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар комиссиясида иш бошлаган.



