Тошкентда 20 март куни кузатилган кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида дарахтни яшин уриши натижасида мактаб биноси эшик ва ойналарига шикаст етди.

Ижтимоий тармоқларда 83-сонли умумтаълим мактабида юзага келган ҳолат видеоси тарқалди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар қилишича, ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этиш ишлари олиб борилгани айтилган.

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизмати