Бугун, 30 март куни соат 14:04 да Шайхонтоҳур тумани «Ибн Сино» МФЙ, Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчасида жойлашган пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар хабар тушган.

Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:51 да қуршаб олинган ҳамда соат 15:23 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.