Хитойнинг Sinopec компанияси мамлакат шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур автоном районида Осиёдаги энг чуқур нефть ва газ қудуғини бурғулашни бошлади. 

Тақла-Макон чўли чеккасидаги Тарим кони қудуғининг чуқурлиги 9472 метр бўлиши кутилмоқда, бу Эверест тоғидан 600 метр баландроқдир. 

Мутахассисларнинг фикрича, бу жараён Хитойнинг ўта чуқур қудуқларни бурғулаш технологияси бўйича жаҳонда етакчи ўринни эгаллаб турганидан далолат беради, деб ёзди Синхуа ахборот агентлиги.