Ўзгаришларга мувофиқ, 2024 йил 1 январга қадар республика бюджетидан балиқчилик хўжаликларига – интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 1500 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 500 сўм миқдорида субсидия ажратилади (илгари тегишинча 3000 ва 1000 сўм ажратилар эди).
Ҳужжат қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 1 майдан кучга кирди.



