Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагиларга қаратилган, 26 та тадбирдан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда:

  • фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
  • фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;
  • давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
  • давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;
  • фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.

 
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунни қайта кўриб чиқиш Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант танловларини ташкил этиш имкониятини берувчи очиқ электрон платформани яратиш, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияни амалга ошириш ассоциацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бошқалар.