Бош прокуратура матбуот котибининг Kun.uz’га маълумот беришича, ҳодиса бугун 2023 йил 17 май куни соат 03:00 ларда содир бўлган.

Тойлоқ туманида яшовчи 39 ёшли эркак Россияга ишлаш учун кетган рафиқасининг бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлгани тасвирланган видеони кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган.

Сўнг, у хотинидан қасд олиш мақсадида яшаш уйида ухлаб ётган 2015 ва 2017 йилларда туғилган икки ўғлини қасддан ўлдирган. Жиноятни содир этиб бўлгач туман ИИБга келиб бу ҳақида маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.