Панорамалар Марс маҳаллий вақти билан соат 09:20 ва 15:40 да олинган, кейин бирлаштирилган. Бадиий мақсадлар учун дастлаб қора ва оқ тасвирларга компьютер алгоритми ёрдамида ранг қўшилган: кўк тонгги панорамани, сариқ эса кундузгини билдиради. Суратларнинг пастки ўнг бурчагида Curiosity’нинг ўзи кўринади - марсоходнинг учта антеннаси ва радиоизотоп қувват манбайи. Curiosity ортидан унинг излари, улардан кейин эса « Маркер-Бэнд водийси» кўринади, у ерда марсоход қадимий кўл белгиларини топган. Бундан ҳам пастроқда иккита тепалик бор - «Боливар» ва «Чуқур водий», Curiosity улар орасидан ўтиб Параитепуй довонини ўрганиб чиқди.
Curiosity Гейл кратерида жойлашган 5 километр баландликдаги Шарп тоғи этагига чиқиш вазифасини олган. Кратернинг чети тахминан 40 километр масофада кўринади. Тоза об-ҳаво туфайли тоғ кратер четидан ташқарида ҳам кўринади, аммо у 87 километр узоқликда жойлашган.



