Учрашув давомида Так Жонг жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонга қилган ташрифи якунлари ҳақида маълумот берди. У Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигида ўтказилган музокараларда Фарғона вилоятида тўқимачилик кластери фаолиятини кенгайтириш, хусусан, янги пахта тозалаш заводини қуриш, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини яратиш масалалари муҳокама қилинганини таъкидлади.
Так Жонг Posco International қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш учун Фарғона ва Бухоро вилоятларидаги ишлаб чиқариш қувватларига қуёш панелларини ўрнатиш бўйича фаол ишларни бошлаганини билдирди. Компания қуёш электр станцияларини қуриш орқали Ўзбекистонда «яшил» энергетикани ривожлантириш бўйича ўз тажрибасини жорий этишга тайёр.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда ўзаро манфаатли сармоявий лойиҳаларни илгари суриш бўйича ишчи даражадаги мунтазам музокараларни давом эттириш бўйича келишувга эришдилар.



