Аввалроқ, Асакадаги заводда ишлаб чиқариш линиялари иши вақтинча тўхтатилгани хабар қилинганди. Бу Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан жалб этилган 170 нафар мутахассис билан ҳамкорликда заводнинг ишлаб чиқариш линияларини модернизация қилиш режа қилингани билан изоҳланганди.

«Ушбу модернизация Chevrolet Cobalt автомобилларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 30 минг донага ошириш имконини беради», дейилганди UzAuto Motors хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойи бошида бюджет моделлар – Damas, Labo, Cobalt вa Gentra учун шартнома тузиш тўхтатилганди. «Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг изоҳ беришича, бу моделларга шартнома бериш қачон бошланиши ҳалигача ноаниқ бўлиб қолмоқда.