Қонун лойиҳаси билан “Конституциявий суд тўғрисида”ги конституциявий қонунга Конституциявий суд томонидан референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилишини, шунингдек Конституциявий суд судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси Конституция олий юридик кучга эгалигидан келиб чиқиб, Конституция ва қонунларнинг сўзсиз устуворлиги ҳамда уларнинг бир хилда амалда бўлишини таъминлайди.
Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳаси муҳим концептуал ҳужжат эканлиги, ушбу йўналишдаги қонунчиликнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этишини эътироф этиб, уни қўллаб-қувватлади.



