Ўзбекистон ҳукумат делегацияси аъзолари Токиога ташрифи давомида Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминоти вазирлиги масъул ходими Х.Ямагучи ва Japan Building Maintenance Association раиси Х.Хоригучи билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда «биноларни тозалаш» бўйича синовларни Ўзбекистонда жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш 2024 йилдан бошланиши белгиланди.

Лойиҳа ижросини таъминлаш ҳамда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш мақсадида Japan Building Maintenance Association ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида шартнома имзолашга келишиб олинди.