«Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш таклиф этилмоқда.

Дастур доирасида:

  • 2023-2024-ўқув йилдан бошлаб ҳар йили 500 минг янги қувватларни ташкил этиб бориш;
  • ўқув ўринлари сонини 7,5 миллионгача етказиш;
  • 100 фоиз умумий ўрта таълим муассасаларини тоза ичимлик суви ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлаш;
  • 2,5 миллион ўқувчи ўрнига эга мактаблар қуришга 8 миллиард доллар ажратиш режалаштирилмоқда.