Фракция йиғилишида “Айрим қонунларга деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдонини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида аҳолига чорвага озуқа етиштириш учун деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдони амалдаги 2 гектарлик чегарадан 5 гектаргача оширилиши белгиланмоқда.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ҳудудда чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг ўз хонадонларида чорва моллари боқишни ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабни қондиришга хизмат қилади.
Муҳокамалар давомида депутатлар ушбу қонун лойиҳаси партия манфаатларига тўла мос келишини эътиборга олиб, уни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлади.



