Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 24 ноябр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Юнусобод тумани: “Юнус ота”, “Астробод” ҳамда “Ҳалқабоғ” МФЙларнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Сергели тумани: “Мададкор” МФЙнинг айрим кўчаларида соат  09:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги таъкидланган.