Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворлар сони кўпайди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи маъмурияти хабар берди.

Қайд қилинишича, ҳайвонот боғига уч бош зебра, шунча жирафа боласи, оқ (Бенгал) йўлбарси ва оқ шер келтирилган.

Ҳайвонлар Жанубий Африкадаги махсус фермадан CargoPoint компанияси орқали Йоҳаннесбург–Антананариву–Истанбул–Тошкент йўналиши бўйича қарийб 11 минг км масофа босиб ўтилган ҳолда келтирилган. Лойиҳа Wildlife Care компанияси томонидан амалга оширилган.

Ҳайвонот боғи маъмуриятининг қайд қилишича, энди ҳайвонлар мослашиш даврини ўтайди. Шундан сўнг, уларни томоша қилиш мумкин бўлади.