Статистика қўмитаси хабарига кўра, бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77-ўринда қайд этилган эди.

2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган:

  • мамлакатда камбағалликни қисқартириш;
  • соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш;
  • сифатли таълим билан таъминлаш;
  • гендер тенглигига эришиш;
  • тоза сув ва санитария;
  • саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма;
  • шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш;
  • иқлим ўзгаришига қарши курашиш;
  • тинчлик, адолат ва самарали бошқарув;
  • барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик.