Унга кўра, туман/шаҳарлар даражасида ихтисослашган ёрдам ҳажмини кўпайтириш орқали туман/шаҳар аҳолисининг вилоят марказларига тиббий ёрдам олиш борасидаги мурожаатлари 50 фоизгача (йилига ўртача 7 фоиздан) қисқартирилади.
Шунингдек, вилоят тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар улуши 40 фоизга оширилади.
Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар турини 1 500 тага етказиш назарда тутилмоқда.
12 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларнинг клиникалари кўп тармоқли шифохоналарга айлантирилади.



