“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, ягона электрон тиббиёт тармоғини ташкил этиш назарда тутиляпти.

Тиббиёт муассасаларини ахборот-техника воситалари билан таъминлаш орқали уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланади. Тиббиёт ходимларининг рақамли технологиялар билан таъминланганлик даражаси 100 фоизга етказилади.

Сунъий интеллект технологиялари 565 та даволаш-профилактика муассасаларида жорий этилади.

475 минг нафар ходимларнинг рақамли технологиялар бўйича малакаси оширилади.

KfW банкининг «Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида рақамли соғлиқни сақлаш ягона платформаси яратилади.

Тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар рақамлаштирилади. Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш бўйича ахборот хавфсизлиги сиёсати талабларига қатъий амал қилган ҳолда иш юритилиши таъминланади.