«Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, бу истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида амалга оширилади.
Манзиллар:
- Миробод тумани: «Заминобод» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Юнусобод тумани: «Мингўрик» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.



