Ўзбекистонда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йиғилиш бугун, 12 январ куни ташкил этилади.

У Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтади.

Президент матбуот хизмати хабарида айтилишича, Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши кенгайтирилган таркибда ўтказилади.