“Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади. 

Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.

Ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.

2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.

Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • 2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий; 
  • 2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
  • 2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.