Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг мамлакатдаги миссияси директори Дэвид Хофман билан музокаралар ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистоннинг USAID билан ҳамкорлигини батафсил кўриб чиқди ва кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашди.

Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, таълим тизимини модернизация қилиш, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва халқаро савдони кенгайтиришга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.