Хоразм миллий табиат боғи чўл-қурғоқчил зонада жойлашган бўлиб, кескин континентал иқлими билан ажралиб туради. Ҳаво ҳарорати ёзда +43, +54 даражага кўтарилиши, қишда эса -16, -28 даражагача тушиши мумкин. Боғнинг умумий ер майдони 21687,5 гектарни ташкил қилади.
Боғда ҳайвонларни сунъий кўпайтириш питомниги бор. У ерда Бухоро хонгули буғиси кўпайтирилмоқда.
Миллий боғнинг асосий ҳудуди жойлашган Тупроққалъа туманида Уч ўчоқ кратерини учратасиз. Ўзбекистон Фанлар академияси Архелогия институти томонидан чоп этиладиган “Ўзбекистон археологияси” журналининг 2013 йилги сонида бу кратер қадимда метеорит қулаши натижасида пайдо бўлгани такидланган.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус
Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди.



