2023 йил 1 майдан бошлаб янги кўп қаватли уйлар қурилишини лойиҳалаштиришда уларнинг томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинган.

2024 йилда 765 та кўп қаватли уйларда умумий қуввати 15,3 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилади.

Божхона қўмитасига 2024 йил 1 февралга қадар «Яшил энергия» ахборот тизимини тўлиқ функционал режимида ишга тушириш ва белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига ўтказишни таъминлаш топширилди.

Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга тўлашни фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлаш белгиланган.

2024 йил 1 мартдан бошлаб техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи «А», «Б», «C» ва «Т» тегишли синфи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади.