Қайд этилишича, самарали антенатал парваришда “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Тиббиёт бригадаси” аъзоларининг ўзаро уйғунликдаги фаолиятини таъминлаш кўзда тутилмоқда.
Демографик ўсишнинг ижобий бошқарувини таъминлаш тизими жорий этилади. Бунда:
- ҳомиладорликка монеликни аниқлаш бўйича талабларни ва тиббий ҳисобот шаклларини қайта кўриб чиқиш;
- қариндошлар орасида, эрта (15-16 ёш) ва кеч (35 ёшдан кейин) ҳамда тез-тез ва кўп туғуруқлар олдини олиш дастурини ишлаб чиқиш мўлжалланган.
Туғуруқ ўринлар сони босқичма-босқич яна 4,3 мингтага кўпайтирилади.
Туғуруқ муассасалари мутахассисларининг “Бехатар оналик” клиник протоколлари бўйича билим ва амалий кўникмалари тизимли оширилади.


