“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилган HY23 йўловчи рейси пойтахт аэропортига қайтган. “Uzbekistan Airports”нинг хабар беришича, самолёт экипажи Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити, чанг бўрони туфайли учиш аэропортига қайтишга мажбур бўлган. 

Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 16:03 да Тошкентга қўнган. Самолёт яқин соатларда Бухоро аэропортига учиб кетиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон аэропортлар хизмати парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий сайти ва мобил иловаси орқали олиш мумкинлигини эслатган.