Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида кучли чанг бўронлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида кучли шамол бўлаётгани сабабли чанг-бўронли об-ҳаво шароити давом этмоқда. Бунинг оқибатида кўриниш масофаси 40-50 метргача, айрим жойларда ундан ҳам кўпроқ масофага пасайган.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, бу каби чанг-тўзонли ҳаво Бухоро вилоятининг чўл ҳудудларида ҳам кузатиляпти. Бу эса йўлларда кўриниш масофасини чеклаб, ҳайдовчилар учун бироз қийинчилик туғдирмоқда.

Олдинроқ 16–18 феврал кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17–22 метр/секундга етиши, баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкинлиги хабар қилинганди.