«Дунё» хабарига кўра, тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, давлат органлари, фуқаролик ва илмий жамиятлар, таҳлилий доиралар, Польша оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон-Полша муносабатларининг ижобий характери ва динамикасини, савдо, меҳнат миграцияси ва маданий алмашинув масалаларида ҳали фойдаланилмаган салмоқли салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

«Ўзбекистон парламенти вакиллари билан жуда яхши учрашув бўлди. Гап алоқаларимиз ҳақида кетяпти, бу муҳим, чунки Марказий Осиё энди нафақат Европа Иттифоқи, балки Полшанинг ҳам диққат марказида. Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳайратланарли, иқтисодиёт ҳар йили ўртача 6 фоизга ўсмоқда. Ўзбекистон президентининг халқаро майдондаги фаоллиги ҳайратланарли. Расмий Тошкент кўп томонлама дипломатия олиб бормоқда. 2023 йилда давлатингиз раҳбарининг Франция ва Германия етакчилари билан учрашувлари, «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммити ва бошқа учрашувлар бунинг далилидир», - деди «Полша-Осиё» савдо-саноат палатаси раҳбари Януш Пехочинский.



