Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, муддатлар қуйидагича бўлади:

фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига – 3 ойгача;
фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун – 6 ойгача.

Ушбу таътилларнинг берилиши ходимлар йиллик таътилидан фойдаланишига тўсқинлик қилмайди.