Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Нурали Усмоналиевич Қодиров Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Нурали Қодиров Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.
Полковник Илҳом Исмоилзода Сурхондарё вилояти ФВБ раҳбари сифатида иш бошлади.
Тайинловга қадар полковник Илҳом Исмоилзода Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


