Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашди.

Учрашув давомида юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.