Машина Чирчиқ шаҳридаги "Ўзметкомбинат" АЖ корхонаси ҳудудидаги қора металл қабул қилиш шохобчасига кириб тарозидан ўтаётганда тўхтатилиб, текширилган.
Холислар иштирокида юк автомобилининг тиркама қисми ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, давлат мулки бўлган тахминий оғирлиги 13 тоннадан ортиқ кимёвий аралашмалар учун мўлжалланган рангли металлар борлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирувлар жараёнида юк автомобили ҳайдовчиси, Чирчиқ шаҳрида яшовчи Ф.Э. экани, мазкур юкнинг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишларини олиб бориш учун Чирчиқ шаҳар ИИОФМБга ҳужжатлар тақдим қилинган.



