"Дунё" хабарига кўра, Дарен Танг Ўзбекистонда интеллектуал фаолият ва инновациялар натижаларини иқтисодиёт соҳасига жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, ҳудудий брендларни яратиш, контрафакт маҳсулотлар савдосининг олдини олиш, интеллектуал мулк объектларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади. 

Унинг айтишича, Ўзбекистон БИМТ билан фаол ҳамкорлик қилади, республика вакиллари ташкилот органларининг йиғилишлари, форумлари, семинарлари, минтақавий ва халқаро миқёсдаги тадбирларида мунтазам иштирок этади.

Томонлар Ўзбекистонда БИМТ академияси бўлимини ташкил этиш ва мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнида БИМТ билан ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида Дарен Танг Ўзбекистонга ташриф билан келиш истагини билдирди.